Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Нуробод туманида 14 та “маҳалла тиббий пункт”лари ташкил этилди

Нуробод туманида 14 та “маҳалла тиббий пункт”лари ташкил этилди

Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш, касалликларни профилактика қилиш ва барвақт аниқлаш мақсадида Нуробод туманидаги 12 та олис ва чекка ҳудудларга 14 та махсус контейнерлар ўрнатилди. 

Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида “маҳалла тиббий пункт”лари ташкил этиш орқали ҳудудларда истиқомат қилувчи 35 мингдан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш янада яхшиланади ва яқинлашади.

Бугун туман сектор раҳбарлари тиббиёт пунктларида ходимлар фаолият юритиши, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиши учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳолига янада қулайликлар яратишга қаратилган таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.


Киритилган вақти: 21/04/2022 08:57.   Кўрилганлиги: 356
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/nurobod-tumanida-14-ta-mahalla-tibbiy-punktlari-tashkil-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.