Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Нукус туманини ривожлантиришда самарқандлик тадбиркорлар ҳам ҳисса қўшишмоқда

Нукус туманини ривожлантиришда самарқандлик тадбиркорлар ҳам ҳисса қўшишмоқда

Президент топшириғи билан Республика вилоятлари Қорақалпоғистондаги барча туманларга бириктирилган бўлиб, Самарқанд вилоятига Нукус туманини ўз тажрибаси асосида ривожлантиришга кўмаклашиш белгиланган.

Ушбу ғояни амалга ошириш мақсадида айни пайтда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигида бир гуруҳ самарқандлик тадбиркорлар Қорақалпоғистоннинг Нукус туманида бўлишиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳаларнинг якуний муҳокамаларини ўтказишмоқда.

Ишлаб чиқилган режага мувофиқ самарқандлик тадбиркорлар Нукус туманида боғдорчилик, балиқчилик, паррандачилик, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда метал профилларни ишлаб чиқишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириши мўлжалланган.


Киритилган вақти: 24/02/2022 20:24.   Кўрилганлиги: 402
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/nukus-tumanini-rivojlantirishda-samarqandlik-tadbirkorlar-ham-hissa-qoshishmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.