Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан 14 март куни ўтказилган тезкор тадбирда,
бир гуруҳ шахсларнинг таркибида олтин моддаси бўлган рудаларни ноқонуний тарзда қайта ишлаш ҳолатига чек қўйилди.
Тадбир давомида, Пахтачи туманида яшовчи фуқаролар 1982 йилда туғилган “С.Ғ.”, 1992 йилда туғилган “Т.А.” ва 1997 йилда туғилган “Р.Ф”ларнинг яшаш хонадонларида таркибида соф олтин моддаси бўлган тахминан 3,8 тонна руда тошлар ҳамда 3 та тош тегирмонлари, 2 та олтин рудасини тозалашга мўлжалланган “Мойка” ускуналари борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Шунингдек, мазкур руда тошларни қайта ишлашда электр тармоқларидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 239 миллион сўм зарар етказилгани аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.