Бугун вилоят ва шаҳар ҳокимлиги ҳамда бир қатор соҳалар мутасаддилари Самарқанд шаҳрининг Гулистон ва Ҳофиз Шерозий маҳалларида бўлишди.
Вилоят ҳокими мазкур маҳаллалардаги бугунги ҳолат, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимини масъуллар билан муҳокама қилди. Кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли билан суҳбатлашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни тинглади.
Ўрганиш жараёнида маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларини, 24-мактаб ҳожатхонасини таъмирлаш, кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш, йўлакларни бетонлаш, ёритиш устунлари ва чироқлари ўрнатиш белгиланди.
Шунингдек, кўп қаватли уйлар атрофидаги бўш ерларга дарахт экиш, атрофини кўкаламзорлаштириш, ирригация тизимларини тозалаш, зарур ҳолларда таъмирлаш ишларини олиб бориш учун масъулларга кўрсатмалар берилди. Маҳаллардаги ўрганишлар давомида Янги қўрғон маҳалласининг 13 та ички йўлларига асфальт ётқизиш белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.