Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Меъморлар Самарқандда жам бўлишди

Меъморлар Самарқандда жам бўлишди

“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида биринчи марта “Ўзбекистонда реставрация санъатини қайта тиклаш: маданий мерос ва маданий ёдгорликларни асрашнинг долзарб масалалари” мавзусида 

реставраторлар учун икки кунлик семинар-тренинг  (online/offline) ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон халқининг бой тарихи ва маданиятини акс эттирувчи ноёб ва нодир маданий меросини асраб-авайлашни кучайтириш, соҳани рақамлаштириш, инновацион ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жаҳоннинг илғор тажрибаларини самарали қўллаш чораларини кўриб чиқиш бўйича маърузалар тингланди.

Анжуман давомида иштирокчилар Самарқанд туманидаги "Конигил" туризм қишлоғи, "Буюк ипак йўли" халқаро туризм маркази, Амир Темур мақбараси, Регистон мажмуаси ва Бибихоним масжиди каби маданий мерос объектларида бўлишади.


Киритилган вақти: 05/10/2022 17:24.   Кўрилганлиги: 314
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/memorlar-samarqandda-jam-bolishdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.