Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Мексика орқали АҚШга ноқонуний киришга уринган Ўзбекистон фуқаролари ҳибсда сақланиши маълум қилинди

Мексика орқали АҚШга ноқонуний киришга уринган Ўзбекистон фуқаролари ҳибсда сақланиши маълум қилинди

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти Давлат департаментини хабардор қилишича, ҳозирдан бошлаб АҚШ-Мексика чегараси орқали АҚШга ноқонуний кираётган Ўзбекистон фуқаролари АҚШга қўйиб юборилмайди,

бунинг ўрнига улар билан боғлиқ иммиграция иши ҳал қилингунга қадар ҳибсда сақланади.

АҚШ Қўшма Штатларда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбориш масаласи бўйича Ўзбекистон ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Мамлакатдан чиқариб юбориш тижорат авиакомпаниялари ҳамда АҚШ Иммиграция ва божхона назорати билан тузилган чартер рейслари орқали амалга оширилмоқда.

АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган шахслар бу мамлакатга камида беш йил ичида қонуний равишда қайта киришлари тақиқланади. Ноқонуний миграцияга ёрдам берадиган оила аъзолари ҳам виза олишдан бутунлай маҳрум этилиши мумкин.

АҚШ хавфсиз, тартибли ва инсонпарвар миграция жараёнларини ривожлантириш мақсадида чет эллик ҳамкорлар билан фаолият олиб боради ҳамда Қўшма Штатларда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган барча ноқонуний кирувчилар ва фуқаролиги бўлмаганларни иммиграция қонунчилиги (Title 8) ваколати остида тезда мамлакатдан чиқариб юборади.


Киритилган вақти: 20/11/2023 16:10.   Кўрилганлиги: 200
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/meksika-orqali-aqshga-noqonuniy-kirishga-uringan-ozbekiston-fuqarolari-hibsda-saqlanishi-malum-qilindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.