Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Меҳмонлар шарафига қабул маросими ўтказилди

Меҳмонлар шарафига қабул маросими ўтказилди

Давлат раҳбарлари биргаликда “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” мажмуасига борди.

Ушбу мажмуада қадимий шаҳарларимиз қиёфаси, миллий анъаналаримиз билан бирга дўст халқлар билан алоқалар тарихи ҳам акс эттирилган. Хусусан, Афросиёб ёдгорлиги деворларида сақланиб қолган Корея, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар элчиларини қабул қилиш маросими тасвирларидан фойдаланилган.

Бундай маъно-мазмун, тарих ва бугунги кун уйғунлиги меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Шу ерда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар етакчиларининг ташрифи шарафига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан қабул маросими ўтказилди.

Давлат раҳбарлари ўртасида самимий мулоқот бўлди. Улар Самарқанд саммити юксак савияда ўтаётгани, бугун икки томонлама учрашувларда муҳим келишувларга эришилганини қайд этдилар.

Саҳнадаги куй-қўшиқларда ўзаро ҳурмат ва дўстлик, тинчлик, меҳр-муҳаббат каби умумбашарий қадриятлар тараннум этилди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасидаги асосий тадбирлар бугун бўлиб ўтади.


Киритилган вақти: 16/09/2022 08:52.   Кўрилганлиги: 376
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/mehmonlar-sharafiga-qabul-marosimi-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.