Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Малака ошириш — иш самарадорлигида муҳим омил

Малака ошириш — иш самарадорлигида муҳим омил

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ташаббуси билан

Самарқанд шаҳрида жойлашган А.С.Пушкин номидаги кутубхонада вилоятдаги барча олий таълим муассасалари ректорлари ва давлат ҳамда нодавлат малака ошириш марказлари директорлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотдан кўзланган мақсад — давлат фуқаролик хизматчиларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, вилоятда давлат фуқаролик хизматчиларининг малака ошириш даражасини кўтариш.

Шунингдек, вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 7200 дан зиёд давлат фуқаролик хизматчиларини 2021 йил давомида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, бунда олий таълим муассасалари ҳамда давлат ва нодавлат малака ошириш марказларининг имкониятлари ҳамда улар тақдим этиши мумкин бўлган ўқув курслар ҳам муҳокама қилинди.

Тадбир аввалида 2018-2020 йиллар давомида вилоят бўйича давлат фуқаролик хизматчиларининг малака ошириш кўрсаткичлари муҳокама этилди. Кўрсаткичларнинг жуда пастлиги, жорий йилда биринчи навбатда ўрта бўғин раҳбар ходимларнинг малакасини ошириш режалаштирилганлиги ва бунда олий таълим муассасалари ва малака ошириш марказларининг роли ҳақида тўхталиб ўтилди.

Тадбир сўнггида барча таълим муассасаларининг давлат фуқаролик хизматчиларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш юзасидан билдирилган таклифлар, тавсия этилаётган малака ошириш курслари инобатга олинди. Шунга кўра, 2021 йил учун давлат хизматчиларининг малака ошириш дастури ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилиши режалаштирилди.


Киритилган вақти: 21/01/2021 11:59.   Кўрилганлиги: 600
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/malaka-oshirish-ish-samaradorligida-muhim-omil

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.