Жорий йилда вилоятда 166 та маҳалла фуқаролар йиғинлари учун янги бинолар қуриб, фойланишга топширилди.
203 та маҳалла компьютер техникаси ва 118 та маҳалла мебель жиҳозлари билан таъминланди. Шунингдек, “Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳисобидан 61 та маҳалла фуқаролар йиғинларига компьютер ва 47 та маҳаллани мебель жиҳозлари билан таъминлаш учун 465 миллион сўм пул маблағлари ажратилди. Мавжуд маҳаллаларнинг 99,5 фоизи, яъни, 1118 таси интернет тармоғига уланди.
Айни кунларда вилоятнинг 87 та маҳаллаларида маҳалла биносини қуриш ишлари давом этмоқда. Ушбу маҳалла бинолари жорий йилнинг 8 декабрига қадар фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бугун вилоят ҳокимлигида ўтказилган ҳокимлик соатида маълум қилди. Йиғилиш давомида мазкур биноларни фойдаланишга топшириш зарурлиги баробарида, нуронийлар иштирокида телекўрсатувларни мунтазам эфирга узатилишини таъминлаш, туманлар ва шаҳарларда “Уч авлод учрашувлари”ни ташкил этиш борасида масъулларга навбатдаги вазифалар белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.