Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Маҳалла раиси ўз маҳалласининг эгаси бўлиши керак

Маҳалла раиси ўз маҳалласининг эгаси бўлиши керак

Олдинги хабарларимизда маълум қилганимиздек, айни кунларда вилоятимизда фаолият юритаётган маҳалла раислари учун иккинчи босқич малака ошириш ўқувлари ўтказилмоқда. 

Мазкур ўқувлар доирасида вилоят ҳокимининг маҳалла раислари билан учрашуви ҳам дастурдан ўрин олган.

Бугун Самарқанд давлат университетининг катта мажлислар залида 170 нафар Каттақўрғон шаҳар, Жомбой, Булунғур, Иштихон ва Самарқанд туманларидаги маҳалла раисларининг вилоят ҳокими билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят ҳокими раисларнинг бугунги жамиятдаги роли ҳақида сўзлаб, маҳалла раиси том маънода ўз маҳалласининг эгаси бўлишлиги, маҳаллада фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспекторлари билан қай тарзда иш олиб бориш кераклиги борасидаги фикрларини билдирди.

Учрашув савол-жавобга бой бўлиб, маҳалла раислари уларни қийнаб келаётган муаммолари ҳақида сўзлаб беришди. Муаммолар атрофлича муҳокама этилиб, ечими юзасидан тавсиялар ва масъулларга топшириқлар берилди.


Киритилган вақти: 13/07/2022 18:37.   Кўрилганлиги: 233
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/mahalla-raisi-oz-mahallasining-egasi-bolishi-kerak

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.