Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Корея Олий суди раиси – Самарқандда

Корея Олий суди раиси – Самарқандда

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Корея Республикаси Олий суди раиси Ким Мён Су бошчилигидаги делегация Самарқандга келди.

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов билан учрашув чоғида ўзбек ва корейс халқлари ўртасидаги дўстлик алоқалари бир неча асрлик тарихга эгалиги қайд этилди. Жумладан, Самарқанд шаҳридаги “Афросиёб” музейидан ўрин олган қадимий деворий суратларда Корея элчисини қабул қилиш маросими акс эттирилгани бунинг далилидир.

Бугун ҳам Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Корея Олий суди раиси Ким Мён Сунинг мамлакатимизга ташрифи эса ҳуқуқий соҳадаги алоқаларни янада ривожлантириш ва кенг кўламда давом эттиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Ким Мён Су ўзбекона меҳмондўстлик ва самимий қабул учун вилоят ҳокимига миннатдорлик билдирди.

– Ўзбекистонга ташрифим жуда самарали бўлмоқда, – деди Корея Олий суди раиси Ким Мён Су. – Тошкентда Ўзбекистон Олий суди раҳбарлари билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувларга эришдик, юртингизда кейинги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларидан хабардор бўлдик.

Кореялик меҳмонлар Тойлоқ туманидаги судлар биносида бўлди. Бу ерда судья ва суд ходимлари, фуқаролар учун яратилган имконият ва қулайликлар билан танишди. Бинода айниқса, замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланилаётгани меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Самарқандга сафар давомида Корея Олий суди делегацияси шаҳардаги тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойларни томоша қилди.


Охирги ўзгариш: 02/11/2021 09:26.   Кўрилганлиги: 429
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/koreya-oliy-sudi-raisi-samarqandda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.