Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!
Сизда инвестицион бизнес-лойиҳалар мавжудми? Унда кичик саноат зона (КСЗ)ларига келинг, бу ер лойиҳа ва бизнесингизни амалга ошириш учун энг қулай жой ҳисобланади.
Каттақўрғон шаҳри (Ингичка қўрғони)да 1,58 гектар, Нарпай тумани (Тепа маҳалласи)да 6,94 гектар ҳамда (собиқ “Зирабулоқ” МТП)да 0,30 гектар, Иштихон тумани собиқ "Баҳрин" муқобил МТП да 0,69 гектар, Оқдарё тумани (Бошдархон МФЙ)да 2,87 гектар, Булунғур тумани (собиқ “Килдон” АЖ)да 4,78 гектар, Пахтачи тумани (собиқ “Тошкенжаев” пахта қабул қилиш пункти)да 0,80 гектар ва Паст Дарғом тумани (“Паст Дарғом” МТП)да 0,46 гектар кичик саноат зоналарида бўш ер майдонлари мавжуд.
Ушбу ҳудудлар барча инфратузилмага эга бўлиб, кичик саноат зона иштирокчилари:
- ўз маблағлари ҳисобидан қурилган бино ва иншоотларга (ёки уларнинг қисмларига) мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда расмийлаштириш;
- реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширган тақдирда, кичик саноат зонаси иштирокчиси мақомини олган кундан бошлаб камида 3 йил муддат ўтгандан кейин, бинолар ва иншоотлар (ёки уларнинг қисмлари)ни хусусийлаштириш ҳуқуқларига эга бўлади.
Бундан ташқари, янгидан ташкил қилинган КСЗлар - Жомбой тумани (Деҳқонобод МФЙ)да 5,5 гектар, Тойлоқ тумани (Боғизоғон МФЙ)да 7,30 гектар, Ургут тумани (Сариқтепа МФЙ)да 21,50 гектар ҳамда Пайариқ тумани (“Халқобод” МТП)да 15,50 гектар бўш ер майдонлари ЛОТларга бўлинган.
ЛОТларга ўзингизнинг инвестиция бизнес-лойиҳа таклифларингизни тақдим этишингиз лозим бўлади.
Ушбу кичик саноат зоналарида тадбиркорлик фаолиятини бошлашингиз учун қулай имкониятлар яратилган бўлиб, узлуксиз электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва оқова тармоқлари ҳамда йўл инфратузилмалари билан таъминланган.
Қўшимча маълумотлар учун телефон: (66) 235-35-46, телеграм: 91-546-57-77.
“Самарқанд вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси” давлат корхонаси.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.