Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Кеча Cамарқанд ва Жиззахда 1,5 соат ичида ёққан ёмғир бир ойлик ёғингарчилик миқдорини ташкил этган: ФВВ сел оқибатларини маълум қилди

Кеча Cамарқанд ва Жиззахда 1,5 соат ичида ёққан ёмғир бир ойлик ёғингарчилик миқдорини ташкил этган: ФВВ сел оқибатларини маълум қилди

Фавқуллодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 20 апрель куни республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёғингарчилик натижасида сел ва тошқинлар юзага келган.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 1 соату 30 дақиқада ёғиб ўтган ёмғир бир ойлик ёғингарчилик миқдорини ташкил этган.

Ёмғир ва оқава сувлари Самарқанд шаҳрининг 5 та шоҳ кўчасидан ўтувчи автомобиллар қатнов қисмида, 54 та ички кўчалар атрофидаги ирригация тармоқларида, 20 дан ортиқ кўп қаватли уйларнинг ертўласи ва атрофида, 84 та якка тартибдаги турар жой биноларининг ертўла ва ҳовлиларида, 5 та умумтаълим мактаблари ва М.Улуғбек кўчасидаги “Кўзмунчоқ” номли МТМ ҳовлилари ҳамда Нарпай кўчасидаги “Муз саройи” биноси остидаги автотураргоҳда тўпланган.

Шунингдек, ёмғир сувлари Самарқанд туманининг 4 та МФЙларида кузатилиб, Булунғур тумани “Ғўбдин” қишлоғи ҳудудидан ўтувчи М-39 “Aлмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз” автомобил йўлининг 1046 км.да ўрнатилган д=1500 сув ўтказиш қувурига сиғмасдан йўл қатнов қисмининг бир томонида йиғилиб қолган.

Юзага келган ҳолат оқибатларини бартараф этиш мақсадида, ёнғин-қутқарув бўлинмаларидан 144 нафар шахсий таркиб, 17 та ёнғин-қутқарув техникаси, 11 та мотопомпа ҳамда “Самарқанд сув таъминот” МЧЖдан 6 та махсус техника, 14 нафар ишчи-ходим жалб қилинган.

Хабарга кўра, кучли ёмғирлар Жиззах вилоятида ҳам қатор талофатлар келтирган. Фориш туманидаги сел оқими “Эгизбулоқ” МФЙда жойлашган 260 та хўжаликка зарар етказган, уларнинг 53 таси тўлиқ талофат кўрган. Қутқарувчилар томонидан 6 нафар фуқаро сел оқимлари ичидан қутқарилган. Ушбу ҳудудда бундай сел оқимлари бундан тахминан 80 йиллар аввал кузатилган. Сел оқими 15-сон мактаб ва 9-сон боғча ҳудудига (биноларнинг 1-қаватига) ҳам кирган. “Эгизбулоқ” МФЙда жойлашган 25 та хўжаликда истиқомат қилувчи 100 дан ортиқ фуқаролар вақтинчалик яшаш учун яқин қариндошларининг уйларига кўчириб ўтказилган. Жиззахда сел оқибатидаги жами 4 фуқаро ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти назорати остида давом эттирилмоқда, дейилади ФВВ хабарида.


Киритилган вақти: 21/04/2022 11:10.   Кўрилганлиги: 314
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/kecha-camarqand-va-jizzaxda-15-soat-ichida-yoqqan-yomgir-bir-oylik-yogingarchilik-miqdorini-tashkil-etgan-fvv-sel-oqibatlarini-malum-qildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.