Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Жомбойда бўлган кўпкарида Алишер полвон "Бойинг" лақабли отида "Cobalt"ни қўлга киритди

Жомбойда бўлган кўпкарида Алишер полвон "Бойинг" лақабли отида "Cobalt"ни қўлга киритди

Наврўз байрами тадбирлари доирасида бугун Жомбой туманидаги "Қорақасмоқ" отчопарида улоқ-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан, шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларидан чавандозлар иштирок этишди. Чавандозлар туя, той, тана, гилам ва кўплаб соврин ҳамда пул мукофотларини қўлга киритишди.
Бош соврин – "Cobalt" автомобили ғаллаороллик Алишер полвонга насиб этди. У ургутлик Муроджон Файзиевнинг Ўрта Осиё чавандозлари тан олган "Бойинг" лақабли оти билан ушбу мукофотга сазовор бўлди. Ғолибга автомашина калити ва сертификати топширилди.

Киритилган вақти: 21/03/2022 20:47.   Кўрилганлиги: 298
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/jomboyda-bolgan-kopkarida-alisher-polvon-boying-laqabli-otida-cobaltni-qolga-kiritdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.