Бугун вилоят ҳокимлигида электр тармоқлари корхоналари фаолиятини ўрганаётган ишчи гуруҳларнинг ҳафталик ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Вилоят ҳокими, вилоят прокурори ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ раисининг биринчи ўринбосари иштирок этган йиғилишда ҳудудлардаги ҳолат танқидий руҳда муҳокама этилди.
Муҳокама давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлари сабаб Каттақўрғон ва Булунғур туманлари электр тармоқлари корхонаси раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги маълум қилинди. Шунингдек, Қўшработ, Оқдарё, Пайариқ туманлари электр тармоқлари корхонаси раҳбарлари ва Самарқанд тумани электр тармоқлари корхонасининг икки нафар ходими фаолиятига вилоят прокуратураси томонидан ҳуқуқий баҳо берилиши билдирилди.
Ишчи гуруҳларнинг ўрганишлари ҳудудларда давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.