Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ

Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан эрта тонгдан Самарқанд шаҳридаги Хотира майдонида вилоят ҳокимлиги, ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигида Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилиб, бугунги тинч ва осуда кунлар учун жонини фидо қилганлар хотираси ёдга олинди.
Инсоният учун катта азоб-уқубатларга сабаб бўлган Иккинчи жаҳон урушида 152 мингдан ортиқ самарқандликлар иштирок этган. Уларнинг 73 минг нафари она юртга қайтиш бахтидан мосуво бўлди.
Хотира ва қадрлаш куни олдидан уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари хонадонларига йўқловлар уюштирилиб, уларга яна бир карра иззат-икром кўрсатилди. Давлатимиз раҳбарининг фармони асосида вилоятда умргузаронлик қилаётган 10 нафар Иккинчи жаҳон уруши иштирокчисига бир марталик пул мукофоти, Президент табриги етказилди ва қимматбаҳо совғалар тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди.
Шунингдек, вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиляпти. Уруш қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда.

Охирги ўзгариш: 10/05/2023 08:42.   Кўрилганлиги: 240
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/inson-xotira-bilan-tirik-qadr-bilan-ulug

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.