Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим: декларациядан – амалиётга

Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим: декларациядан – амалиётга

Самарқанд шаҳрида “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим” Глобал форуми ўз ишини бошлади.

Бундан 5 йил олдин дастлабки Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми ташкил қилиниб, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги глобал муаммоларнинг Самарқанддаги муҳокамаси йўлга қўйилганди. Ўшанда инсон ҳуқуқлари муҳокамасида “Самарқанд руҳи” пайдо бўлди. 2020 йилда онлайн форматда ўтказилган иккинчи Самарқанд форуми ёшлар ҳуқуқига бағишланди.
Бу галги учинчи Самарқанд форумида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси ва Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 46-сессиясида илгари сурилган ташаббус асосида инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимни ривожлантириш муаммолари муҳокама қилинади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Глобал форумни очар экан, тадбирни “Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим: декларациядан – амалиётга” шиори асосида ўтказишни таклиф қилди.
Очилиш маросимида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк видеомурожаати, БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий мувофиқлаштирувчиси вазифасини бажарувчи Мунир Мамедзаде табриги, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раиси, элчи Федерико Вильегас видеомурожаати, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи табриги, Европа Кенгаши Инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги бошқармаси бош директори Христос Гиякумопулос видеомурожаати тингланди. МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев нутқини МДҲ Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари – Ижрочи котиби Бекетжан Жумаханов ўқиб эшиттирди.
Глобал форумда халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотларнинг 100 нафардан ортиқ вакили оффлайн ва онлайн тарзда иштирок этмоқда. Жумладан, 10 та халқаро ва 6 та минтақавий ташкилот, 30 давлатдан инсон ҳуқуқлари бўйича етакчи хорижий экспертлар ҳамда профессор-мутахассислар қатнашмоқда.
Форум иштирокчилари сафида, шунингдек, 150 та миллий ташкилотнинг 2 минг нафардан зиёд вакили бор. Улар асосан 20 та вазирлик ва идоралар, юртимизнинг барча ҳудудларидан 50 та олий таълим муассасаси ва илмий ташкилотлар, 60 дан ортиқ фуқаролик жамияти институти, жумладан, ёшлар ташкилотлари фаолларидан иборат.
Иштирокчиларга инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим мавзуига оид 10 дан ортиқ адабиёт ҳамда “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журналининг махсус сони тақдим этилди.

Киритилган вақти: 05/12/2022 11:43.   Кўрилганлиги: 770
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/inson-huquqlari-boyicha-talim-deklaratsiyadan-amaliyotga

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.