Индонезия Республикаси парламенти Вакиллар палатаси Спикерининг ўринбосари Раҳмат Гобель бошчилигидаги делегация юртимизга ташрифини кўҳна Самарқандни зиёрат қилиш билан якунлади.
Меҳмонлар Самарқанд темирйўл вокзалида вилоят ҳокими Э.Турдимов томонидан кутиб олинди. Қисқа мулоқот давомида томонлар ўзаро фикр алмашишди.
Шундан сўнг индонезияликлар Самарқанднинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилди. Табиийки, уларнинг илк зиёрат манзили ислом оламида алоҳида эътибор ва эътирофга сазовор бўлган буюк муҳаддис — Имом Бухорий мақбараси бўлди. Меҳмонлар зиёрат давомида ҳудудда айни пайтда давлатимиз раҳбари ташаббуси остида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари билан ҳам яқиндан танишишди. Шунингдек, делегация Имом Бухорий илмий-тадқиқот марказида бўлиб улуғ алломанинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган музейни кўздан кечиришди. Марказ фаолияти, амалга оширилаётган тадқиқотлар ҳақидаги маълумотлар ҳам меҳмонларга манзур бўлди.
Индонезиялик сиёсатчилар ташриф давомида Амир Темур мақбарасини ҳам зиёрат қилиб, буюк саркарданинг давлат тузилиши, бошқаруви ҳақидаги манбалар билан танишди. Делегациянинг Самарқандга ташрифи муаззам Регистон майдони билан танишув билан якунланди.
Бой маданий меросимизнинг бетакрор намуналари меҳмонларда унутилмас таассурот қолдирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.