Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва ички ишлар идоралари ходимлари касб байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқиб, ўз ҳаётини эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини асрашдек эзгу ва олижаноб ишга бағишлаган мард ва садоқатли, ватанпарвар юрт посбонлари шаънига самимий тилак билдирди. Шунингдек, ўз хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган фидоий ходимлар хотираси ёд этилди.
Президентимиз Фармонига кўра, вилоят ички ишлар тизимида намунали хизмат қилаётган 1 нафар ходим “Жасорат” медали билан ва 2 нафар ходим “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланди. Бундан ташқари, Ички ишлар вазирининг буйруғи билан 1 нафар ходимга подполковник, 1 нафар ходимга майор махсус унвони берилди, 26 нафар ходим Ички ишлар вазирлигининг турли идоравий кўкрак нишони, фахрий ёрлиғи, эсдалик ҳамда пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.