Булунғурлик юнон-рум курашчиси Мўминжон Абдуллаев 9 апрель куни Олма-ота шаҳрида ўтказилган Осиё минтақаси учун лицензион турнирда олтин медални қўлга киритиб,
XXXII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган эди. Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов бу натижаси учун унга 50 миллион сўм тақдим этувчи сертификат, ота-онаси ва устозига ташаккурнома топширди.
Шунингдек, тақдирлаш тадбирида Польшанинг Кельсе шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган иштихонлик Нигина Ўктамова ҳамда бронза медали соҳибаси, булунғурлик Ситора Турдибекова ҳам эътиборга сазовор бўлди.
Вилоятда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришдаги муносиб ҳиссаси қўшган Н. Ўктамовага автомобиль ва уй-жой учун бошланғич тўлов амалга оширилгани таъкидланди, Ситора Турдибековага эса 25 миллион сўмлик сертификат топширилди.
Вилоят ҳокими қўлидан ташаккурнома олган чемпионларнинг ота-оналари бу натижага эришишда кўмаклашган ҳокимлик вакиллари ва мураббийларга миннатдорлигини билдирди.
Ҳусан Элтоев.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.