Айни кунларда вилоятимизда фаолият юритаётган маҳалла раислари учун малака ошириш ўқув-семинарининг якуний - бешинчи босқичи ўтказилмоқда.
Самарқанд давлат университетида Пахтачи, Тойлоқ, Ургут ҳамда Қўшработ туманларидаги 249 нафар маҳалла раислари иштирокида ўтказилган семинарда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.
Вилоят ҳокими раисларнинг жамиятдаги роли ҳақида сўз юритиб, маҳаллада фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспекторга бош бўлиб, кераклигини таъкидлади.
- Маҳалла раиси маҳалланинг эгаси, етакчиси бўлиб ишлаши ва аҳоли ундан рози бўлиб яшаши керак, - деди Э.Турдимов. – Бешовлон аҳолининг муаммосини ўрганиши ва биргаликда ечим топиши лозим. Маҳалла раиси янги ғоялар, ташаббуслар билан тегишли раҳбарларга, туман ҳокимларига, керак бўлса вилоят ҳокимига чиқиши зарур. Агар ҳар бир маҳалла раиси халқнинг дарди билан яшаса, талабчан бўлса, раҳбарлар унга ҳисобот беради.
Учрашувда вилоят ҳокими ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашаётган айрим маҳалла раислари фаолиятини танқидий таҳлил қилди ва мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама этилиб, ечими юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.