Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳасан Нормурадов узоқ йиллар жамият ва давлат ҳаётининг турли йўналишларида ҳалол меҳнат қилиб, эл-юрт ҳурматини қозонган фидойи ва жонкуяр инсон эди – Сенат Раиси

Ҳасан Нормурадов узоқ йиллар жамият ва давлат ҳаётининг турли йўналишларида ҳалол меҳнат қилиб, эл-юрт ҳурматини қозонган фидойи ва жонкуяр инсон эди – Сенат Раиси

Хабар берилганидек, бугун, 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисининг иккинчи иш куни бўлиб ўтмоқда.

Кун тартибидаги масалаларга ўтишдан аввал Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Ҳасан Норбекович Нормурадовнинг вафот этгани тўғрисидаги хабар барчани чуқур қайғуга солганини таъкидлаб, ҳамдардлик билдирди.

– Ҳасан Норбекович узоқ йиллар жамият ва давлат ҳаётининг турли йўналишларида ҳалол меҳнат қилиб, эл-юрт ҳурматини қозонган фидойи ва жонкуяр инсон эди, – деди Сенат Раиси Т.Нарбаева. – Ҳасан ака билан бирга ишлаш насиб қилган ҳар бир инсон, шу жумладан, ўзим ҳам, у кишининг камтарлик, самимийлик ва қатъиятлик фазилатларига ҳавас қилар эдик. Айниқса, Хасан Норбекович сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни Самарқанд вилоятида бекаму-кўст амалга оширишда, маҳаллаларда барқарор маънавий-маърифий муҳитни қарор топтиришда вилоят нуронийларига етакчилик қилиб келганликлари таҳсинга сазовор.

Яқинда Самарқандга ташриф чоғида Президентимиз ҳам у кишининг ҳолидан хабар олиб, давлат ва жамоат олдидаги кўп йиллик меҳнатларини самимий эътироф этиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатган эдилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хасан Норбекович Нормурадовнинг оила аъзолари ва яқинларига, қолаверса, бутун Самарқанд жамоатчилигига чуқур ҳамдардлик изҳор этади!


Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати


Киритилган вақти: 24/04/2021 11:58.   Кўрилганлиги: 534
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/hasan-normuradov-uzoq-yillar-jamiyat-va-davlat-hayotining-turli-yonalishlarida-halol-mehnat-qilib-el-yurt-hurmatini-qozongan-fidoyi-va-jonkuyar-inson-edi-senat-raisi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.