Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Газетанинг электрон сотуви қандай ташкил этилади?

Газетанинг электрон сотуви қандай ташкил этилади?

Бу саволга вилоят Матбуот уйида ўтказилган семинар-тренингда жавоб изланди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда вилоят, шаҳар ва туман газеталари муҳаррирлари, газеталарнинг бевосита сайт билан ишловчи мутахассислари иштирок этди.

Тадбирда “Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррири Сирожиддин Раупов, “YURIDA NYSA” хусусий корхонаси раҳбари Акром Шукуров газета-журналларнинг электрон матн кўринишидаги савдосини ташкил этиш бўйича маълумотлар билан ўртоқлашди. Платформага махсус код орқали кирилиши, кузатиб борилиши, муҳими таҳририятга моддий манфаат келтириши таъкидланди.

Босма оммавий ахборот воситалари ходимлари “YURIDA-ORFO” дастури ҳамда корхонанинг асосий фаолият мақсади билан таништирилди. Газеталарга электрон обунанинг афзалликлари тушунтирилди, бу келажакда газетанинг адади ошишига ва кенг тарқалиши учун имкон яратилиши айтиб ўтилди.

- Мазкур электрон платформани мустақил давлатлар ҳамдўстлиги орасида биринчилардан бўлиб ташкил этдик, - дейди А.Шукуров. - Бундан кўзланган мақсад республика бўйича чоп этилиб келинаётган газета ва журналларда берилаётган мақолалар, ахборотлар, турли жанрдаги материаллар ҳақида нафақат юртимиз аҳолисини, балки хориж мамлакатларида ўқиётган, ишлаётган ва яшаётган ватандошларимизни маълумот билан таъминлашдан иборат. Чунки ҳозирда вилоят ёки туман газетаси сайти ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали маълумотлар асосан ўз ҳудудимизда тарқаляпти, холос.

Ҳусан Элтоев.


Киритилган вақти: 21/04/2022 17:07.   Кўрилганлиги: 323
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/gazetaning-elektron-sotuvi-qanday-tashkil-etiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.