Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил 28 июнда «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида» қарор қабул қилди.
Унга кўра, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, янги Ўзбекистонни барпо этиш ва унинг халқаро нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган фидойи ва мард ўғлонлар муносиб рағбатлантирилди.
Улар орасида Самарқанддан қуйидаги ёшлар бор:
АБДУЛЛАЕВ Абдураҳмон Ферузович - Самарқанд шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси
ОРИПОВ Шаҳзод Илҳом ўғли - Ургут тумани фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин-қутқарув қисми смена бошлиғи
ФАХРИЕВ Жаҳонгир Алишерович - Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 5-босқич талабаси (Самарқанд вилояти)
«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганларга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари тантанали вазиятда топширилади.
Совриндорларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.