Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Европа парламентининг Марказий Осиё ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делегацияси раиси, Италиядан сайланган Европарламент депутати Фулвио Мартушелло 30 март куни Самарқандга келди.
Самарқанд вилояти ҳокимлигида ўтказилган учрашувда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Ўроқов ва Фулвио Мартушелло Европа мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан ўзаро фикр алмашишди.
Ж.Ўроқов Европа иттифоқига аъзо мамлакатлар билан ижтимоий-иқтисодий алоқалар йил сайин ривожланиб бораётганлигини таъкидлади. Жумладан, Италия билан амалга оширилаётган иқтисодий ҳамкорлик натижасида 2020 йилда Самарқанд вилоятининг Италия билан ўзаро товар айланмаси 6,9 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Хусусан, экспорт 0,6 миллион, импорт эса 6,3 миллион АҚШ долларини ташкил қилган. Шунингдек, бугунги кунда вилоятда Италия капитали иштирокида учта қўшма корхона ҳамда битта хорижий корхона фаолият юритмоқда.
Ўз навбатида Фулвио Мартушелло ҳам ҳамкорликни кучайтириш тарафдори эканлигини таъкидлаб, Европа иттифоқи Ўзбекистон билан ҳар томонлама алоқаларни мустаҳкамлашни маъқуллашини маълум қилди.
Учрашув давомида томонлар ўзларни қизиқтирган саволларга жавоб топиб, келгуси ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олишди.
Фулвио Мартушелло ҳамроҳлари билан биргаликда Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларида бўлиб, халқимизнинг бетакрор маданий мероси билан танишди.
– Тошкентда ўтказилган учрашувларда мутасаддилар Самарқандга саёҳатга таклиф қилишди, – дейди Фулвио Мартушелло. – Бу бежизга эмас экан. Бой маданий мероси Самарқанднинг туризм соҳасида улкан имкониятларга эга эканлигидан далолат. Вилоят ҳокимлигида ўтказилган учрашувда ҳам бу борада фикрлашдик. Мавжуд имкониятдан тўғри фойдаланилса, мамлакатда, айнан Самарқандда туризм кутилган даражада ривожланади. Бизнинг бугунги ташрифимиз ҳам Европа мамлакатлари ва Ўзбекистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган.
Алишер Исроилов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.