Бугун юртимиздаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.
Унда йил давомида аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар тақдирланиб, рағбатлантирилди.
Шунингдек, барча таълим муассасаларида тадбирларни юқори савияда ўтказиш, битирувчиларга оқ йўл тилаш мақсадида ҳар бир мактабда вилоят раҳбарлари, депутат, корхона-ташкилотлар масъуллари иштирокида учрашувлар ташкил этилди.
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивидаги 81-умумтаълим мактабида ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ”да иштирок этди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Мактабни битираётган йигит-қизларни табриклаб, уларнинг келгуси ўқиш ва ишларига омад тилади.
– Биз Янги Ўзбекистоннинг янги массивидаги янги мактабни илк битирувчилари бўлганлигимиздан фахрланамиз, – дейди мактаб битирувчиси Мухлиса Рустамова. - Албатта, тенгдошларим, мактабимизнинг 21 нафар илк битирувчилари билдирилган ишончни оқлаб, олий таълим муассасаларига ўқишга кириб, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган авлод бўламиз.
Тадбирда мактаб битирувчиларига шаҳар кенгаши депутатлари томонидан китоблар совға қилинди.
Эслатиб ўтамиз: бу йил вилоятимизда 45200 нафар ўқувчи мактабни битирмоқда. Улардан 300 нафарга яқини муддатидан олдин хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга кирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.