Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Эркинжон Турдимов: “Олдимизга кўйилган вазифаларни биргаликда бажарсак, ҳамжиҳат бўлиб меҳнат қилсак албатта, юксак натижаларга эришамиз”

Эркинжон Турдимов: “Олдимизга кўйилган вазифаларни биргаликда бажарсак, ҳамжиҳат бўлиб меҳнат қилсак албатта, юксак натижаларга эришамиз”

Бугун – Янги йил остонасида Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рудакий кўчалари кесишмасида бунёд этилган туннель шаклидаги йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди.

2019 – 2020 йилларда амалга оширилган мазкур лойиҳага асосан умумий узунлиги 675 метр бўлган йўл ўтказгич бунёд этилди. Иншоотнинг эстакада қисми узунлиги 20 метр, баландлиги 5,7 метр ва кенглиги ўртача 26,3 метрни, тиргак деворларининг умумий узунлиги 551 метрни ташкил этди. Объектнинг умумий қиймати 143 миллиард сўмни ташкил этиб, тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилди.

Йўл ўтказгичда 66 та ёритиш чироғи, 1800 метр масофада трамвай изи ётқизилди. Бундан ташқари, 1640 метр масофада пиёдалар йўлаги қурилди. Мазкур ҳудуд яқинида, Бўстонсарой кўчасини реконструкция қилиш жараёнида Сиёб каналида 6х3 метр бўлган тўғри тўртбурчакли галерея қурилди. Йўл кенгайтирилиб, транспорт воситалари ва пиёдалар қатнови учун ҳар томонлама қулай шароит яратилди. Йўлнинг икки четида ҳимоя воситаси, шовқин камайтирувчи, баландлиги 4,55 метр бўлган қисмида 900 метр узунликда тўсиқлар ўрнатилди. Пиёдалар йўлаги ва велойўлак барпо этилди.

– Ушбу йўл ўтказгич Президентимиз томонидан олдимизга кўйилган вазифаларни биргаликда бажарсак, ҳамжиҳат бўлиб меҳнат қилсак албатта, юксак натижаларга эришишимиз мумкинлигининг яна бир исботи бўлди – деди Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов. – Тўғри, қурилиш жараёнида транспорт ва пиёдалар қатнови учун турли ноқулайликлар юзага келди, айримлар бундан норози бўлди. Лекин кўпчилик қўллаб-қувватлади, лойиҳага хайрихоҳлик билдирди. Мана бугун ўша қийинчиликлар ортда қолди. Тоннелнинг очилиши билан шаҳарнинг икки асосий кўчаси кесишган чорраҳада транспорт воситаларининг тирбандлиги олди олинди. Самарқандда кейинги йилларда яна кўплаб шу каби объектлар қурилади. Улкан бунёдкорлик ишларини биргаликда, ҳамжиҳатликда бажарамиз.

Маросимда жамоатчилик вакиллари сўзга чиқиб, вилоят аҳлини янги йўл ўтказгич билан, Янги йил билан табриклади.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА


Охирги ўзгариш: 04/01/2022 10:28.   Кўрилганлиги: 446
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/erkinjon-turdimov-oldimizga-koyilgan-vazifalarni-birgalikda-bajarsak-hamjihat-bolib-mehnat-qilsak-albatta-yuksak-natijalarga-erishamiz

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.