Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Эркинжон Турдимов иқтисодчи аёллар таклифларини эшитди

Эркинжон Турдимов иқтисодчи аёллар таклифларини эшитди

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иқтисодчи хотин-қизлар билан учрашди.

Самимий мулоқот тарзида кечган учрашувда вилоят ҳокими бугун жамият ҳаётининг кўп соҳаларида, хусусан, раҳбарлик вазифаларида хотин-қизларнинг фаол иш олиб бораётганини таъкидлади.

– Бир неча йил олдин бирор бир ташкилотга раҳбар ёки ўринбосар тайинлашда асосан эркак номзодлар танланар, аёллар бу вазифаларни бажариши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрмасдик, – деди Э.Турдимов. – Шунинг учун раҳбарлик лавозимларидаги аёллар саноқли эди. Бугун эса бу тамойил ўзгарганини ҳаммамиз кўриб турибмиз. Нафақат бирор бир корхона ва ташкилотда, балки давлат бошқарувида ҳам хотин-қизлар сафи кенгайиб бораётгани қувонарли. Уларнинг масъулиятни теран ҳис қилиши, фаол ва ташаббускорлиги вилоят раҳбари сифатида менга маъқул. Бугун гендер тенглик ҳақида кўп гапираётган, бу масалага алоҳида эътибор қаратаётган эканмиз, бошқарув органларида билимли, шижоатли, етакчилик қобилиятига эга аёллар кўпайиши керак.

Учрашувда иқтисодчи хотин-қизлар ўз иш фаолиятлари, илмий изланишларидан келиб чиқиб, вилоятимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан ўз таклиф ва ғояларини билдирди. Жумладан, ҳар бир аёл касб-ҳунар эгаллаб, пул топа олиш имкониятига эга бўлиши учун шарт-шароит яратиш зарурлиги таъкидланди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган хотин-қизлар учун солиқ бўйича имтиёзлар бериш, ҳар бир ташкилотда психолог хонасини ташкил этиш юзасидан таклифлар айтилди. 

Вилоят ҳокими масъулларга раҳбарлик салоҳияти ва етакчилик қобилиятига эга хотин-қизлар рўйхатини тузиш, уларни раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш бўйича топшириқлар берди.

Бу каби учрашувлар  бошқа соҳаларда фаолият кўрсатаётган  аёллар билан ҳам ўтказилиши режалаштиришган.

Ғ.Ҳасанов.


Охирги ўзгариш: 10/03/2021 16:27.   Кўрилганлиги: 661
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/erkinjon-turdimov-iqtisodchi-ayollar-takliflarini-eshitdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.