Самарқанд вилояти ҳокимлиги, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ташаббуси билан
“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да “Энг фаол маҳалла – менинг маҳаллам” шиори остида акция эълон қилинади.
Акция қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
1. "Ободлик - маҳалладан бошланади";
2. "Менинг маҳалламда жиноят содир этилмайди";
3. "Ёшларни маънан ўсишида нуронийларнинг ўрни";
4. "Маҳалла тарихи - ёшлар нигоҳида!";
5. "Мен, отам-онам, биз спортчи оиламиз!";
6. "Маҳалладаги ижтимоий қатламга муҳтож хотин-қизларнинг бугунги куни"
Бунда вилоятдаги 1123 та маҳалла фуқаролар йиғинлари, ижодкорлар, журналист ва блогерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишлари мумкин. Ёритилган материалингизни қуйидаги телеграм @sam_mahalla_boshqarma_bot манзилига юборинг.
Сиз юборган видеоролик, расмлар, тақдимотлар, мақолалар, номинациялар бўйича ижодий шеърлар вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий каналлари орқали ёритиб борилади.
Ҳар бир номинация бўйича ғолиб бўлган туман (шаҳар), маҳалла, уни ёритган журналист, блогер ва оммавий ахборот воситалари вакиллари вилоят ҳокимлиги ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан тақдирланади.
Ғолиблар 22 март “Маҳалла тизими ходимлари куни” арафасида эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.