Ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари миқдорини тасдиқлаш тўғрисида
Самарқанд вилояти ҳокимининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4845-сон, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 95-сон қарорларига асосан ҳудудлардан маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини такомиллаштириш, ҳудудларнинг экологик ва санитария ҳолатини янада яхшилаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- бир ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизматини рўйхат бўйича абонентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш ва тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича ишларни самарали ташкил этилишини;
- аҳоли пунктлари ҳудудидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш хизмати бўйича маршрутлар жадвалларини қайта кўриб чиқиб, ўрнатилган тартибда тасдиқланишини ва ушбу жадваллар асосида чиқиндилар ташилишини амалга оширилишини таъминласинлар.
- бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг харажатлар сметасида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш харажатлари бўйича белгиланган нормативлар асосида зарур маблағлар режалаштирилишини;
- вилоят «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси, «Мароқанд обод» давлат унитар корхонаси ва санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар билан бюджет ташкилотлари ўртасида тузиладиган тегишли шартнома шартларига кўра маблағларнинг ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласинлар.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов
2023 йил 13 ноябрь
319-7-0-Қ/23
***
Самарқанд вилояти ҳокимининг 2023 йил 13 ноябрдаги
319-7-0-Қ/23-сон қарорига 1-илова
Самарқанд вилояти ҳудудларида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш юзасидан мажбурий тўлов тарифлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.