Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат учун нархлар ўзгарди

Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат учун нархлар ўзгарди

Ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари миқдорини тасдиқлаш тўғрисида

Самарқанд вилояти ҳокимининг Қарори

Ўзбекистон Республикаси «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4845-сон, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 95-сон қарорларига асосан ҳудудлардан маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини такомиллаштириш, ҳудудларнинг экологик ва санитария ҳолатини янада яхшилаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2023 йил 22 сентябрдаги VI -90-88-7-0-К/23-сон қарори билан Самарқанд вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари миқдори маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Самарқанд вилояти ҳудудларида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифларининг миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси (Ҳ.Оқбўтаев), вилоят «Тоза ҳудуд» ДУК (Ш.Холмўминов), «Мароқанд обод» ДУК (Р.Тўлқинов), санитар жиҳатидан хизмат кўрсатувчи корхоналар шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда:

- бир ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизматини рўйхат бўйича абонентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш ва тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича ишларни самарали ташкил этилишини;

- аҳоли пунктлари ҳудудидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш хизмати бўйича маршрутлар жадвалларини қайта кўриб чиқиб, ўрнатилган тартибда тасдиқланишини ва ушбу жадваллар асосида чиқиндилар ташилишини амалга оширилишини таъминласинлар.

  1. Вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев), вилоят ғазначилик бошқармаси (О.Ҳамдамов) билан биргаликда:

- бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг харажатлар сметасида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш харажатлари бўйича белгиланган нормативлар асосида зарур маблағлар режалаштирилишини;

- вилоят «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси, «Мароқанд обод» давлат унитар корхонаси ва санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар билан бюджет ташкилотлари ўртасида тузиладиган тегишли шартнома шартларига кўра маблағларнинг ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласинлар.

  1. Вилоят телевидениеси (М.Ихтиёров), «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари таҳририяти (Ф.Тошев), вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси (Ҳ.Оқбўтаев), вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси (С.Зайниев), вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси (М.Насретдинова)га шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда аҳолининг кенг қатламлари орасида фуқароларнинг ҳуқуқий ва санитария-экологик саводхонлигини оширишга қаратилган тушунтириш ишларини ташкил этиш тавсия этилсин.
  2. Вилоят ҳокимининг 2021 йил 24 ноябрдаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўлов, шунингдек, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов тарифларини белгилаш тўғрисида»ги 165-7-0-Қ/21-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  3. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати – матбуот котиби (М.Мирзаев), «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонаси (Н.Норбеков) ушбу қарорни Lex.uz - Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров зиммасига юклатилсин.
  5. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Вилоят ҳокими                                Э.Турдимов

 2023 йил 13 ноябрь   

319-7-0-Қ/23

***

 Самарқанд вилояти ҳокимининг 2023 йил 13  ноябрдаги

319-7-0-Қ/23-сон қарорига 1-илова

Самарқанд вилояти ҳудудларида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш юзасидан мажбурий тўлов тарифлари

 


Киритилган вақти: 16/11/2023 12:35.   Кўрилганлиги: 504
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/chiqindilarni-toplash-va-olib-chiqib-ketish-boyicha-xizmat-uchun-narxlar-ozgardi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.