Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадасида иштирок этган шахматчиларнинг 5 нафари Самарқанддан.
Аниқроғи, Жаҳонгир Воҳидов, Маржона Маликова, Афруза Ҳамдамова бугунги кунда ҳам Самарқандда яшайди. Нодирбек Абдусатторов (асли нарпайлик) ва Жавоҳир Синдоров (асли қўшработлик) ҳозирда Тошкент шаҳрида яшайди.
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов шахмат олимпиадасида чемпион бўлган самарқандлик Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзоларини шу даражага етказишда ўз хизмат ва маҳоратларини аямаган яқинларини тақдирлади. Хусусан, Жаҳонгир Воҳидовнинг отаси Тоир Воҳидовга, Жавоҳир Синдоровнинг бобоси Комил Синдоровга ҳамда Нодирбек Aбдусатторовнинг отаси Фазлиддин Очиловга ташаккурнома ва қимматбаҳо совға тақдим этди.
Ушбу совғаларни вилоят ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Б.Раҳматуллаев ҳамда вилоят спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев топширди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.