Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Бугун Наврўз умумхалқ байрами, янгиланиш, яшариш айёми

Бугун Наврўз умумхалқ байрами, янгиланиш, яшариш айёми

Наврўз (Новруз, Навруз, Нооруз, Невруз, Наурыз) — баҳорнинг кун ва туни тенг бўладиган куни.

Наврўз - бутун дунё бўйлаб 500 миллиондан зиёд аҳоли янги йилнинг бошланиши сифатида нишонлайдиган қадимий байрам.

Наврўз Марказий Осиё, Болқон, Яқин Шарқ, Кавказ, Қора денгиз ҳавзаси ва бошқа минтақаларда 3 000 йилдан ортиқ вақтдан бери нишонланади.

2010 йил 23 февралда БМТ Бош Ассамблеяси 21 мартни Халқаро Наврўз куни деб эътироф этди. Шу куни ЮНЕСКОнинг 2009 йил 30 сентябрдаги Наврўз байрамини инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарори олқишланди.

Халқлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничиликка асосланган алоқаларни мустаҳкамлашда Наврўзнинг ўрни катта. Наврўз авлодлар ўртасида ҳам, оилада ҳам тинчлик ва ҳамжиҳатлик қадриятларини тарғиб қилишга ҳисса қўшади, маданий хилма-хилликни сақлаш, халқлар ва жамоалар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Киритилган вақти: 21/03/2022 10:56.   Кўрилганлиги: 335
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/bugun-navroz-umumxalq-bayrami-yangilanish-yasharish-ayyomi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.