Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Божхоначилар талаба ёшлар ҳузурида

Божхоначилар талаба ёшлар ҳузурида

Жамиятда ҳуқуқий онгни юксалтириш, божхона қонунчилигини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш божхоначиларнинг муҳим йўналишларидан бири.

Шу мақсадда, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан Самарқанд чет тиллари институти талабалари билан ҳуқуқий тарғибот профилактика тадбири ўтказилди.

Учрашувда мутахассислар божхоначи деган масъулияти ва шарафли касбга тўхталиб ўтиб, соҳага қизиқган талаба ёшларга бир қатор тавсияларини беришди.

Хусусан, божхона чегаралари орқали товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш меъёрлари, таъқиқланган товарлар ҳамда божхона органларига ишга кириш тартиби тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

Зукко ва қизиқувчан талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига божхоначилар томонидан атрофлича жавоблар олишди.


Киритилган вақти: 13/10/2022 13:57.   Кўрилганлиги: 339
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/bojxonachilar-talaba-yoshlar-huzurida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.