БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси раиси Волкан Бозкир бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.
Меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг меҳмонлар Самарқанд билан танишувни Имом Бухорий зиёратгоҳини зиёрат қилишдан бошлашди. Меҳмонларга мазкур қадамжода олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, бугун дастур доирасида делегация аъзолари Мирзо Улуғбек расадхонаси, Шоҳи-Зинда мажмуаси, Амир Темур мақбараси ва “Регистон” ансамблига ташриф буюришлари кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.