Пойтахтимиз бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогига мезбонлик қилмоқда.
Кеча Жаҳон кубогининг тасмада машқ бажариш бўйича финал баҳслари якунига етди. Самарқандлик ёш гимнастикачи Тахмина Икромова ушбу йўналишда бронза медалини қўлга киритди.
Жаҳон кубоги Тахминанинг бенифисига айланмоқда. У ҳозирча 3 та олтин ва 1 та бронза медалига эгалик қилмоқда.
Тасмада машқ бажариш йўналишида олтин Словения вакиласи Екатерина Веденеевага насиб этди. Германиялик Даря Варфоломеева кумуш медалга эга чиқди. Ушбу йўналишда яна бир ҳамюртимиз Сабина Ташкенбаева 7-ўринни эгаллади.
Бадиий гимнастика. Жаҳон кубоги. Тасмадаги машқ
1. Екатерина Веденеева (Словения) - 30.15
2. Даря Варфоломеева (Германия) - 29.10
3. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) - 28.95...
7. Сабина Ташкенбаева (Ўзбекистон) - 25.40
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.