Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Айни кунларда Самарқандда мустақиллигимизнинг 30 йиллиги "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғоя асосида кенг нишонланмоқда.

Айни кунларда Самарқандда мустақиллигимизнинг 30 йиллиги "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғоя асосида кенг нишонланмоқда.

Хусусан, бугун эрта тонгдан Самарқанд шаҳридаги "Садаф" базмгоҳида турли соҳаларда кўп йиллар меҳнат қилган вилоят фаоллари жам бўлишди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов барчани энг улуғ, энг азиз байрам билан табриклаб, кейинги йилларда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Президентимизнинг "Янги Ўзбекистон" газетаси бош муҳаррири билан суҳбатида келтирилган илғор фикрлари ҳам мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этишини эътироф этди.

Бир пиёла чой устида қилинган суҳбатда ёши улуғ отахон ва онахонлар кечаги машаққатли кунлар, бугун жадал ўзгараётган юрт ҳақида самимий фикрларини билдирдилар.


Киритилган вақти: 29/08/2021 10:20.   Кўрилганлиги: 475
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/ayni-kunlarda-samarqandda-mustaqilligimizning-30-yilligi-yangi-ozbekistonda-erkin-va-farovon-yashaylik-degan-ezgu-goya-asosida-keng-nishonlanmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.