Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Айни дамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов раислигида жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш борасида секторлар кесимида амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинмоқда

Айни дамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов раислигида жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш борасида секторлар кесимида амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинмоқда

Муҳокамада вилоят ва барча шаҳар-туманларнинг тўртта сектор раҳбарлари иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юритилиши йўлга қўйилган “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларидаги эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар ва ишсиз қолаётган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш борасидаги ишлар айрим сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва профилактика инспекторлари томонидан ҳанузгача тўғри йўлга қўйилмаганлиги оқибатида мазкур тоифадаги шахслар томонидан ўта оғир жиноятлар содир этилишига йўл қўйилаётганлиги вилоят ҳокими томонидан кескин танқид қилинмоқда.

Алоҳида эътиборга молик нотинч оилалар, уюшмаган ёшлар, муаммоли аёллар, назоратсиз вояга етмаганлар, илгари судланган шахслар билан профилактик ишларни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш масалалари ҳам танқидий муҳокама қилинмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Охирги ўзгариш: 16/06/2021 10:46.   Кўрилганлиги: 461
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/ayni-damda-samarqand-viloyati-hokimi-erkinjon-turdimov-raisligida-jinoyat-va-huquqbuzarliklarga-qarshi-kurash-borasida-sektorlar-kesimida-amalga-oshirilayotgan-ishlar-tanqidiy-muhokama-qilinmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.