Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Атоқли жамоат арбоби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов шу йил 15 август куни 71 ёшида вафот этди.

Атоқли жамоат арбоби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов шу йил 15 август куни 71 ёшида вафот этди.

У.Алимов ислом оламида тан олинган беназир олим эди. 

Унга Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг фахрий доктори унвони берилган эди. Муфтий ҳазратнинг қаламига мансуб “Тафсири Ирфон”, “Имом Бухорий – муҳаддислар султони”, “Ҳазрати Имом”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Расулуллоҳнинг муборак васиятлари”, “Оилада фарзанд тарбияси” каби ўнлаб китоблари ҳамда юздан зиёд илмий-оммабоп мақолалари аҳолининг маърифий саводхонлигини оширишда катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Самарқанднинг ажойиб фарзанди, машҳур уламо, атоқли жамоат арбоби, ёшларнинг меҳрибон устози, камтарин ва самимий инсон Усмонхон Алимовнинг вафоти муносабати билан оила аъзолари, яқинлари ва шогирдларига ҳамдардлик билдирамиз.


Киритилган вақти: 16/08/2021 08:34.   Кўрилганлиги: 597
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/atoqli-jamoat-arbobi-ozbekiston-musulmonlari-idorasi-raisi-muftiy-usmonxon-temirxon-ogli-alimov-shu-yil-15-avgust-kuni-71-yoshida-vafot-etdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.