Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АОКА РЕЙТИНГИДА ЮҚОРИ НАТИЖА ҚАЙД ЭТГАНЛАРГА ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТАШАККУРНОМАСИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

АОКА РЕЙТИНГИДА ЮҚОРИ НАТИЖА ҚАЙД ЭТГАНЛАРГА ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТАШАККУРНОМАСИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига ахборот хизматлари раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг рейтингини эълон қилиб бориш вазифаси юкланган.
Мазкур топшириққа асосан 2019 йил 3 октябрда низом Адлия вазирлигида 3187-рақам билан рўйхатдан ўтказилган. Ушбу низомда белгиланган талаблар доирасида жорий йилнинг июль ойида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан республика даражасидаги 139 та (ўтган йили 125 та) ташкилот ва идоралар ҳамда 206 та (ўтган йили 201 та) туман ва шаҳар ҳокимликлари матбуот котибларининг 2021 йил I ярим йиллик фаолияти самарадорлиги ўрганилди ҳамда ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинди. Унга кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органлари йўналишида Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати энг юқори натижа билан 1-ўринни, туман ва шаҳар ҳокимликлари йўналишида эса вилоятимиздан Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Булунғур, Самарқанд ва Жомбой туманлари ҳокимликлари ахборот хизматлари фаолияти юқори баҳоланиб, мос равишда республика миқёсида 1-, 2-, 3-, 4- ва 9-ўринларни қайд этишди.
Куни кеча вилоят ҳокимлигида ташкил этилган тадбирда юқорида қайд этилган туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ахборот хизмати раҳбарларига, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати мутахассисига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси эълон қилинди ҳамда ҳокимликнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Киритилган вақти: 30/08/2021 09:18.   Кўрилганлиги: 470
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/aoka-reytingida-yuqori-natija-qayd-etganlarga-viloyat-hokimi-tashakkurnomasi-elon-qilindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.