28 декабрь 1-сон Меҳрибонлик уйида тарбия топаётган 8 нафар болажонлар учун ҳаяжонли дамларга бой бўлди.
Боиси Самарқанд тумани Ўзбеккенти маҳалласида оилавий болалар уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 8 нафар болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг оила бағрида тарбия топишини таъминлаш ва оилавий болалар уйини очилишида Республика Бош прокуратураси ташаббус кўрсатди.
Тадбирда Бош прокуратура масъул ходимлари, вазирлик ва идоралар, вилоят ва туман сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқиб, бу эзгу ишнинг ташаббускорларига ўз миннатдорлигини билдирди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар болажонларга яратилган қулай шарт-шароитлар билан танишишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.