Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

50, 100, 200 ва 500 сўмлик пулларни алмаштириш муддати узайтирилди

50, 100, 200 ва 500 сўмлик пулларни алмаштириш муддати узайтирилди

Ўзбекистонда эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар ва тангаларни амалдаги пул белгиларига алмаштириб беришнинг охирги муддати 2022 йил 1 январ этиб белгиланди. Бу ҳақда Марказий банк ахборотида айтилган.

Қайд этилишича, аҳоли қўлида ҳануз маълум миқдорда эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар ва банкнотлар сақланиб қолмоқда.

2021 йил 9 январдаги йиғилишда эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар ва тангаларни Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан амалдаги пул белгиларига алмаштириб беришнинг охирги муддати 2022 йил 1 январ этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул  қилинди.

«Қўлингизда қолиб кетган эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар ва банкнотларни 2022 йилнинг 1 январига қадар Марказий банкнинг жойлардаги Ҳисоб-китоб касса марказларида муомаладаги пул белгиларига алмаштириб олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз», – дейилади ахборотда.


Киритилган вақти: 12/01/2021 17:31.   Кўрилганлиги: 532
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/50-100-200-va-500-somlik-pullarni-almashtirish-muddati-uzaytirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.