Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

5 март куни Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлади

5 март куни Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлади

Вилоят ҳокими Э. Турдимов 2021 йил 1 март куни «Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма бешинчи сессиясини чақириш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси шу йил 5 март куни соат 9:00 да чақирилади.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

- вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси комплексининг “Инвестицияларни жалб қилиш, инвесторлар учун яратилаётган қулай шароитлар ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалиётга кенг тадбиқ этиш ишлари тўғрисида”ги ҳисоботи;

- вилоят ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи А.Умаровнинг “Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастурининг ижро этилиши тўғрисида”ги ҳисоботи;

- Қўшработ тумани ҳокими Ҳ.Оқбўтаевнинг “Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисида”ги ҳисоботи;

- бошқа масалалар.


Киритилган вақти: 02/03/2021 13:46.   Кўрилганлиги: 563
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/5-mart-kuni-samarqand-viloyati-kengashining-navbatdagi-sessiyasi-boladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.