Вилоят ҳокими Э. Турдимов 2021 йил 1 март куни «Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма бешинчи сессиясини чақириш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси шу йил 5 март куни соат 9:00 да чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси комплексининг “Инвестицияларни жалб қилиш, инвесторлар учун яратилаётган қулай шароитлар ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалиётга кенг тадбиқ этиш ишлари тўғрисида”ги ҳисоботи;
- вилоят ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи А.Умаровнинг “Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастурининг ижро этилиши тўғрисида”ги ҳисоботи;
- Қўшработ тумани ҳокими Ҳ.Оқбўтаевнинг “Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисида”ги ҳисоботи;
- бошқа масалалар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.