Бугун вилоят ҳокими раҳбарлигида бир гуруҳ мутасаддилар Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибидаги 3-сон туғруқ комплекси учун реконструкция қилинаётган бинода амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишишди.
Собиқ Самарқанд тумани агросаноат касб-ҳунар коллежи биносини реконструкция қилиш орқали ташкил этилаётган мазкур муассасанинг қуввати 200 ўринли бўлиб, унда 12 ўринли чақалоқлар реанимацияси ҳамда 20 ўринли чақалоқлар патологияси каби иккита янги бўлим фаолияти ҳам йўлга қўйилади. Муассаса асосан Самарқанд, Жомбой, Ургут ва Тойлоқ туманлари аҳолиси, шунингдек, оғир аҳволдаги ҳомиладор аёллар ҳамда муддатидан олдин туғилган чақалоқларга хизмат кўрсатиши кўзда тутилмоқда.
Муассасада олиб борилаётган қурилиш бунёдкорлик ишлари билан танишув жараёнида тиббиёт ходимларининг талаб ва таклифлари эшитилди. Мутасаддиларга қурилиш ишларини сифатли якунлаш, муассаса ҳудудини ободонлаштириш, автомобиллар турар жойларини барпо этиш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун тиббиёт ходимларига барча зарурий шарт-шароитларни яратиш борасида аниқ кўрсатмалар берилди. Бир ҳафтадан сўнг олиб борилган ишлар яна бир бора муҳокама этилиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.