3-4-ноябрь кунлари Ипак йўлида жойлашган қадимий шаҳар Самарқанд – дунёнинг етакчи иқтисодчилари, нуфузли инвесторлари ва халқаро экспертларни жамлаган иккинчи Ўзбекистон иқтисодий форуми учун ажойиб замин бўлади.
Кун тартибида Янги Ўзбекистоннинг келгуси беш йиллик тараққиёт стратегияси, унинг мақсадлари, истиқболлари, имкониятлари ва вазифаларини очиқ ва чуқур муҳокама қилиш ўрин олган. Иқтисодий ўсишни таъминлашда хусусий секторнинг роли, ўзгарувчан муҳитда пул-кредит ва макропруденсиал сиёсат ҳамда яшил иқтисодиётга ўтиш зарурати каби мавзулар ҳам форум ишининг муҳокама марказида бўлади.
Бу йилги асосий мавзу “Инсон манфаатларини иқтисодий ислоҳотларнинг бош мазмунига айлантириш” бўлиб, барча ташаббуслар замирида Ўзбекистоннинг ёш, интилувчан аҳолисининг янада ёруғ ва барқарор келажаги ётганини англатади.
Ўзбекистон Иқтисодий форуми ҳақида батафсил маълумотни https://economic-forum.uz сайтидан олиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.