Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов 2021 йил 21 майда «Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ ўттиз иккинчи сессиясини чақириш тўғрисида» қарор қабул қилди.
Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси 2021 йил 28 май куни соат 9:00 да чақирилди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссияси раиси С.Рафиқовнинг вилоятда “Аёллар дафтари” бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти;
- ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ҳ.Тўхтаевнинг ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими юзасидан ахбороти;
- вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзараҳимовнинг вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, товарлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва импортни оптималлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи;
- вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи А.Ҳалимовнинг 2021 йилнинг I чораги мобайнида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш фаолияти бўйича ҳисоботи;
- бошқа масалалар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.