Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов 2021 йил 22 февралда “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма тўртинчи сессиясини чақириш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси 2021 йил 26 февраль куни соат 10:00 да чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Раҳмоновнинг “Вилоятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида”ги ҳисоботи;
- вилоятда табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан “Ҳудудгаз Самарқанд” масъулияти чекланган жамияти раҳбари О.Исақуловнинг ҳисоботи;
- вилоят монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Бекқуловнинг “2021 йилда амалга оширилиши белгиланган устувор вазифалар тўғрисида”ги ҳисоботи;
- бошқа масалалар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.