Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

25 июнь куни Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади

25 июнь куни Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади

Вилоят ҳокими Э.Турдимов “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ ўттиз бешинчи сессиясини чақириш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Қарорга кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз бешинчи сессиясини 2021 йил 25 июнь куни соат 9:00 да чақириш белгиланди.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

- Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуровнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи юзасидан ҳисоботи;

- “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти директори Ғ.Маматқуловнинг вилоят аҳолисини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар аҳволи юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2020 йил 23 октябрдаги 100/15-сонли қарорининг ижроси бўйича ҳисоботи;

- Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи А.Закировнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи;

- бошқа масалалар.


Киритилган вақти: 18/06/2021 22:49.   Кўрилганлиги: 568
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/25-iyun-kuni-samarqand-viloyati-kengashining-navbatdagi-sessiyasi-bolib-otadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.