Бу йил вилоятда 585 та маҳалла бўйича 588 та лойиҳа (объект)да қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Бугунги кунга қадар ушбу лойиҳаларнинг тўлиқ смета-ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертизадан ўтказилган.
Маълумот учун, 588 та лойиҳадан 6 ҳолатда, шундан 3 та Нуробод тумани Нурдум ва Қўрғонча маҳаллаларида, Ургут тумани Омонқўтон маҳалласида ер ости суви истеъмолга яроқсизлиги аниқланган. Самарқанд шаҳридаги Расадхона маҳалласига оқова тармоғи тортиш белгиланган шартларга тўғри келмаган. Обод маскан ва Самарқанд тумани Қози ариқ маҳалласида бошқа манбалар ҳисобидан қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур 6 та лойиҳани манзилли дастурдан чиқариб, улар учун ажратилиши режалаштирилган маблағларни ичимлик ва оқова сув (шу дастурдаги) объектларга йўналтириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилинган.
Ички йўллар – 296 та, ичимлик суви ва оқова сув таъминоти объектлари – 183 та, электр энергияси таъминоти объектлари – 51 та, газ таъминоти объектлари - 5 та ва 47 та бошқа лойиҳалар бўйича пудрат ташкилотлари аниқланиб, шартномалар имзоланган ва қурилиш таъмирлаш ишлари бошланган.
Бугунгача вилоят бўйича ушбу лойиҳалар доирасида 122,2 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган, 23 та лойиҳа фойдаланишга топширилган.
Жумладан, 7 та ички йўллар, 1 та ичимлик суви таъминоти объекти (Нуробод тумани Юксалиш маҳалласига битта махсус сув ташиш техникаси харид қилинди), 10 та электр энергияси таъминоти объекти ва 5 та газ таъминоти объекти (Нуробод тумани Жом ва Нарпай тумани Саловат маҳалласи газ баллон билан таъминланди. Самарқанд шаҳри Мулиён, Хўжа Юсуф маҳалласи ва Булунғур тумани Янгиариқ маҳалласида газ тармоқларини жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.